Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди
2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари учун тест синовлари ўтадиган бинолар рўйхати Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига жойлаштирилди. Ҳудудлар кесимида бинолар билан бу ерда танишиш мумкин.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентигининг расмий сайтида тест бўлиб ўтадиган ҳудудлар ҳақида маълумот жойлаштирилди. Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
– тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
– ҳудудга кириш жойлари;
– тест синови ўтказиладиган жой номи;
– тест синови ўтказиладиган жой манзили;
– бино рақами;
– тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
– жойларнинг google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар билан ҳудудлар кесимида бу ердан маълумот олиш мумкин. Шунингдек, “Абитуриент рухсатномаси”да берилган QR-код орқали бино жойлашган манзилни аниқлаш имкони ҳам мавжуд.
Агентлик абитуриентлардан тест синовларига кеч қолмаслик, паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномасини олишни унутмасликни сўраган.