Хитой Тожикистонда махфий ҳарбий база қурмоқда – The Telegraph
Хитой Тожикистонда қарийб ўн йилдан бери яширин тарзда ҳарбий база қураётган бўлиши мумкин. Британиянинг The Telegraph нашрига кўра, база қарийб 4 минг метр баландликда жойлашган ва бу ерда ҳар икки давлат қўшинлари мунтазам ҳарбий машғулотлар ўтказиб туради.
Хитой Тожикистон ҳудудида бир неча йилдан бери яширин ҳарбий база қураётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри ёзди.
“13000 фут баландликдаги тоғларда жойлашган объектда кузатув миноралари бор вa ҳар икки давлат қўшинлари мунтазам ҳарбий машғулотлар ўтказиб туради. Бу ерда ҳар иккала томоннинг ҳам қўшинлари мавжуд”, дея ёзади The Telegraph.
На Душанбе ва на Пекин ҳарбий иншоотнинг мавжудлигини тан олмайди.
The Telegraph турли йилларда сунъий йўлдошдан олинган бир қанча расмларни ҳам жойлаштирган.
Таъкидланишича, 2016 йилда Хитой ва Тожикистон ўртасида хавфсизлик шартномасини имзолаган. Афғонистонда "Толибон" ҳокимият тепасига келгач, Тожикистонга таҳдид кучайган бўлиши мумкинлигига ҳам урғу берилади.
Аввалроқ, 4 июл куни ХХР раиси Си Жинпинг расмий ташриф билан Тожикистонга боргани ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:44
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
16:03 / 11.11.2024