Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Аризалар қабули 15 июлдан бошланади. Ўтган йили ўқишни кўчиришга даъвогарларнинг салкам 90 фоизи ўтиш баллини тўплай олмаганди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан, 2024/25 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат ОТМлардан талабалар ўқишини республика давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.
Энг юқори ўтиш балли ҳуқуқ соҳаси учун белгиланган – 140 балл. Кейинги юқори баллли йўналиш – соғлиқни сақлаш йўналишида ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар камида 129 балл тўплаши талаб этилади.
Ўтиш баллари тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.
Эслатиб, ўтамиз, ўқишни кўчириш бўйича аризалар 15 июлдан бошлаб онлайн қабул қилинади.
Ўтган йили ўқишни кўчириш учун имтиҳон топширганларнинг 89 фоизи ўтиш баллини тўплолмаган эди.
Мавзуга оид
13:50 / 21.10.2024
Ҳиндистон Ўзбекистон ОТМда онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиши мумкин
15:23 / 21.09.2024
“Қўлингдан битта жакет сотволиш келмайдими, уятсизлар...” — ТДПУда форма киймаган талабалар босимга учради
14:49 / 21.09.2024
“Супер контракт” тартиби барча ОТМларни чалкаштиряпти. Нега комиссия қарори эълон қилинмайди?
15:20 / 19.09.2024