Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Россия Жанубий Хитой денгизида қўшма ҳарбий машғулотлар бошлади
Бу таҳлилчилар томонидан АҚШнинг ҳудуддаги ҳарбий иштироки кучайишига жавоб сифатида баҳоланмоқда.
Июл ойининг бошида Хитой ва Россия денгизда қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади, дея хабар берган Хитой Мудофаа вазирлиги.
Вазирлик баёнотида айтилишича, «Қўшма денгиз машқлари-2024» Хитойнинг жанубидаги Гуангдонг провинциясининг Чжанжианг ҳудудида бўлиб ўтмоқда.
Машғулотлар йиллик ҳарбий машғулотлар режаси ва икки қуролли куч ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланган.
«Давом этаётган манёвр денгиз хавфсизлиги муаммоларини биргаликда ҳал қилиш ҳамда глобал ва минтақавий тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашда икки томоннинг қатъияти ва имкониятларини намойиш этишдан иборат», дейилган хабарда.
Япония миллий хавфсизлик билан боғлиқ жиҳатларни келтириб, ўз чегаралари яқинидаги ҳамкорлик операцияларидан жиддий хавотирда эканини билдирган.
Хитой ва Россия ўртасидаги қўшма машғулотлар дастури улар ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг намойиши сифатида тавсифланган. Таҳлилчилар сўнгги манёврларни АҚШнинг ҳудуддаги ҳарбий иштироки кучайишига жавоб сифатида баҳолашган.
Мавзуга оид
08:34 / 18.05.2025
Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада яна олтин медал олди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025