Жамият | 08:41 / 14.07.2024
3746
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ

Тошкент вилояти Янгийўл туманида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Ҳолат 13 июл куни соат тахминан 14:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобил йўлининг 23-километрида содир бўлган.

Янгийўл—Тошкент йўналишида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Х.Ш. Damas’ни бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган, 1990 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги Gentra’нинг орқа қисмига бориб урилиши натижасида ағдарилиб кетган. 

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Damas’нинг бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид