Ўзбекистон | 11:19 / 15.07.2024
1001
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Полша ўртасида янги қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади

Ўзбекистон олий таълим муассасалари раҳбарлари Полша тажрибасини ўрганди.

Фото: "Дунё" АА

Жорий йилнинг 10-12 июл кунлари Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири маслаҳатчиси Шуҳрат Отахонов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси амалий ташриф билан Полшада бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Полша фан ва олий таълим вазири ўринбосари Анжей Шептицкий билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Музокараларда академик алмашинувлар, илмий тадқиқотлар ва икки томонлама ўқув дастурлари йўналишларида ўзаро ҳамкорлик сезиларли яхшилангани таъкидланди. Шунингдек, университетлараро алоқаларни йўлга қўйиш орқали таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва таълим сифатини оширишга қаратилган янги ташаббуслар хусусида фикр алмашилди.

Сафар давомида Полша ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида давра суҳбатида ҳам ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон-Полша университетлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, янги қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид