Жаҳон | 14:50 / 15.07.2024
6515
1 дақиқада ўқилади

Россия Шимолий Кореядан олма сотиб олишни бошлайди

Россияда совуқ туфайли бу йил олма ҳосилининг камайиши кутилмоқда. Шимолий Корея олмасини Россия Федерациясига етказиб бериш бўйича келишувга июн ойида эришилган эди.

Фото: Сергей Булкин / Global Look Press

Россия ва КХДР Россия бозорига Шимолий Корея олмаларини етказиб беришга келишиб олди, деб хабар берди ТАСС агентлиги 15 июл, душанба куни Росселхознадзор матбуот хизматига таяниб. Департаментнинг аниқлик киритишича, тегишли келишувларга июн ойида эришилган. Етказиб беришни бошлаш вақти, шунингдек, унинг ҳажмлари аниқлаштирилмаган.

Россияда бу йил совуқлар туфайли олма ҳосилининг камайиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги прогнозига кўра, у 1,5 миллион тоннани ташкил этади - бир йил аввалгидан 200 минг тоннага кам.

Россия Украинага қарши уруш ва Ғарб санкциялари фонида КХДР билан ҳамкорликни изчил кенгайтирмоқда. Июн ойи ўрталарида Россия президенти Владимир Путин Пхенянга келди. Ташриф чоғида томонлар стратегик ва кенг қамровли ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди. Ғарб ва Украина Россияни КХДРдан миллионлаб ўқ-дорилар олганликда айбламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид