Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ИИВ олий ўқув юртларида Тожикистон фуқароларини ўқитиш бошланади
Тожикистон фуқаролари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг юридик университетлари ва институтларига ўқишга кира олишади. 2024-2025 ўқув йили учун абитуриентлар қабули очиқ, деб хабар бермоқда Тожикистон ИИВ.
Россия вазирлиги олийгоҳларига фақат умумтаълим муассасаларини тугатган тожикистонликлар қабул қилинади. Таълим шакли кундузги бўлади ва 5 йил вақтни олади. Битирувчи бакалавр даражасини олади. Таълим фақат рус тилида олиб борилади.
«Номзодларни саралаб олишда уларнинг билими, маданияти, маънавий етуклиги, ишбилармонлик қобилияти, касбий яроқлилиги, саломатлиги ҳолати ва жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор берилади», — дейилади Тожикистон ИИВ хабарида. Ўқишга қабул вазирликларнинг ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда. Ҳужжатни 22 июлгача топшириш мумкин.
Май ойида РФ ИИВ раҳбари Владимир Колоколцев шахсий таркиб етишмовчилигидан шикоят қилган эди. Унинг сўзларига кўра, полиция штатини тўлиқ комплектлаш учун 152 минг киши керак бўлади. Колоколцев участка инспекторлари етишмовчилигига алоҳида урғу бериб, биргина Москва шаҳрининг ўзида бу кўрсаткич 75 фоизга етганини айтган эди. «Бу рақамлар бир нафар ички ишлар ходими тўрт кишининг ишини бажараётганидан далолат беради», - деган эди у.
Пайдо бўлган вазиятнинг бош сабаби сифатида вазир паст ойликларни келтирган эди. «Биз пул чоп этиб, ойликларни кўтариб, буни ички ишлар органларига одамларни жалб қилиш учун асосий рағбат сифатида ишлата олмаймиз. Бизда вазият ўзгарди деб бўлмайди, у янада чуқурлашди», — деган Колоколцев. 2024 йилнинг июн ойига келиб Россия полициячи ходимининг ўртача маоши 49 минг рублни ташкил этган.
Колоколцев ўтган йилнинг августида ҳам полиция ходимлари етишмаётганидан сўз очган эди. Шундан сўнг вазирлик хизматга киришиш учун ёш чекловларини юмшатди. Ҳозир юқори чегара аввалги 35-40 ёш ўрнига 50-55 ёш қилиб белгиланган.
РФ президенти Владимир Путиннинг фармонига кўра, 2024 йилда Россия ИИВнинг чекланган штат сони 922 мингдан 934 мингга оширилган эди. 2025 йилда у 938 минггача ошиши керак.
Россияда полиция шахсий таркибининг етишмовчилиги фонида содир этилаётган жиноятлар сони уч йилдирки ошиб бормоқда, бу ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига қўшимча юк бўлиб тушади. РФ ИИВнинг илмий-тадқиқот институти прогнозига кўра, 2024 йилда ўта оғир жиноятлар сони сўнгги 15 йил ичида максимал кўрсаткичга етиб, 152 мингдан ошиши мумкин.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025