Ўзбекистон | 10:54 / 18.07.2024
16322
2 дақиқада ўқилади

Олим Саидов ЙҲХХ раҳбарлигидан кетди

Унинг ўрнига полковник Шерзод Ибрагимов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Kun.uz

Полковник Олим Чориқулович Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати расман хабар берди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига полковник Шерзод Шокирович Ибрагимов тайинланган.

Шерзод Ибрагимов

Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Олим Саидов 2019 йил ноябридан буён ЙҲХХ бошлиғи лавозимида ишлаётганди. У муқаддам Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи ва Юнусобод туман ИИБ бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.

Шерзод Ибрагимов Навоий вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари бўлган, 2022 йил ноябрида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид