Жамият | 11:38 / 18.07.2024
6854
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда автобус уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди

Каттақўрғон тумани ҳудудида Isuzu автобуси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Фото: ЙҲХБ матбуот хизмати

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, ЙТҲ 2024 йил 13 июл куни соат 13:00 ларда Каттақўрғон тумани Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 «Зарафшон Тракт» автомобиль йўлининг 94-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Isuzu автобусини «Пайшанба-Каттақўрғон шаҳар» йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Бунинг оқибатда пиёда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид