Ўзбекистон | 14:33 / 19.07.2024
33253
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Ўзбекистон бўйича 19-21 июл кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати ўтган иш ҳафтасига нисбатан бироз юқори бўлиб, +34...+39 даражани ташкил этади, жанубда баъзи жойларда +40...+41 даражагача бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +22...+24 даража, кундузи +35...+38 даража бўлади.

Мавзуга оид