Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қарийб 40 миллионга яқин китоб фонди рақамлаштирилади
Жанубий Кореянинг етакчи нашрларида бири The Korea Post журналлари расмий сайтида мамлакатда китоб ўқишни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Унда қайд этилишича, кутубхоналар таълим, маданият ва жамият ривожланишида муҳим роль ўйнайди, билимга кириш, маданий меросни сақлаш ва ақлий ўсишни таъминлаш учун бебаҳо манба ҳисобланади. Замонавий ахборот жамиятида улар ҳар ёшдаги одамларнинг таълим олиши ва ўз-ўзини ривожлантиришига кўмаклашувчи муҳим институт бўлиб қолмоқда.
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини оммалаштиришга, аҳолида китоб ўқишга бўлган муҳаббатни уйғотиш ва барча учун кутубхона ва ахборот хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
"Ўзбекистон – 2030" стратегиясида асосий мақсадлар сифатида ёш китобсеварлар сонини беш миллионга етказиш, ҳар йили 100 та бадиий асар ва болалар ҳамда ўсмирлар учун 50 та китоб яратиш, "Ўзбек адабиёти хазинасидан" кўп жилдлик ва "Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари" 100 жилдлигини ўзбек тилида нашр этиш ҳамда қарийб 40 миллионга яқин китоб фондини рақамлаштириш белгиланган.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
11:24 / 22.05.2025
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
08:55 / 19.04.2025