Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортлари тузилади
Хавфсизлик паспортини тузишнинг асосий мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.
Фавқулодда вазиятлар вазирининг «Ўзбекистон аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.
Хавфсизлик паспортини тузишнинг асосий мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари фавқулодда вазиятлар бўлимлари орқали маҳаллаларга хавфсизлик паспортларини шакллантириш ҳақида хабарнома юборишади.
Хавфсизлик паспортлари 5 та жадвалдан иборат бўлиб, қуйидаги маълумотларни акс эттиради:
- умумий майдон, км;
- маҳалла аҳолиси сони;
- маҳалла хонадонлари сони;
- кўп қаватли/ якка тартибдаги уйлар сони;
- аҳоли зичлиги;
- хавфи юқори бўлган объектлар сони;
- ижтимоий ва иқтисодий объектлар сони.
Шунингдек, қуйидаги аҳоли гавжум тўпланадиган объектлар сони кўрсатилади:
- соғлиқни сақлаш муассасалари;
- мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, профессионал таълим ва олий таълим муассасалари;
- савдо комплекслари;
- маданият ва спорт муассасалари;
- масжидлар.
Ҳужжатда ўтган йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони ҳамда фавқулодда вазият натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарнинг тахминий миқдори кўрсатилади.
Мавзуга оид
10:12 / 19.04.2025
Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари терроризмга қарши курашни муҳокама қилди
10:05 / 29.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
00:29 / 10.03.2025