Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ваколатлари кенгайтирилади
Агентлик зиммасига дафн этиш учун нафақани бериш вазифаси юкланиши, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлар берилиши мумкин.
19 июл куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Унда «Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ушбу қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг зиммасига дафн этиш учун нафақани бериш вазифасини юклаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилаш, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод этишга тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун даволаш муассасасининг хулосаси талаб этилмаслиги белгиланмоқда.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, Қонун аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш, жамиятда аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишда муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, инсон ҳуқуқлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ишончли тарзда ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилишга, ҳуқуқий механизмларни миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
10:44 / 14.05.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
16:22 / 01.05.2025