Маск одамсимон роботларни оммавий ишлаб чиқаришга оз вақт қолганини айтди
Америкалик миллиардер 2026 йилгача бошқа компаниялар фойдаланиши учун роботларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Илон Маск эгалик қиладиган Tesla компанияси 2025 йилдан бошлаб одамсимон роботлардан фойдаланади ва уларни 2026 йилгача оммавий ишлаб чиқаришга киришади. Бу ҳақда миллиардернинг ўзи ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида хабар берди.
«Келгуси йилда Tesla чиндан ҳам фойдали одамсимон роботларга эга бўлади», деб ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, дастлаб бундай роботлар кам бўлади, чунки улар Tesla томонидан ички фойдаланиш учун мўлжалланган. Улар 2026 йилгача бошқа компаниялар фойдаланиши учун оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Апрел ойида Reuters агентлиги Илон Маскнинг Tesla компанияси ўзини ўзи бошқарадиган роботаксини ишлаб чиқишни режалаштираётганини билиб олган эди. Аввалроқ агентлик манбалари компания янги оммавий ишлаб чиқарилган электромобил — Redwood ихчам кроссоверини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Бироқ, кейин Tesla роботакси фойдасига бу режаларидан воз кечди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024