Ўзбекистон | 17:07 / 22.07.2024
16120
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

23-26 июл кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши ортидан тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 23-26 июл кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев огоҳлантирди.

Унга кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:

  • Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти — Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида ва Шоҳимардон ҳудудида;
  • Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга оид