Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессор Абдулаҳат Қаҳҳоров Тошкентдаги хонадонида ўлдириб кетилди
Гумонланувчи қўлга олинган.
Тармоқларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 73 ёшли социолог олим ва профессор Абдулаҳат Қаҳҳоров ўз уйида қотиллик аломатлари билан топилгани ва ҳали қотиллар аниқланмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz’га ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 18 июл куни соат 22:00 атрофида Олмазор тумани Қора-Қамиш 2/5-даҳаси, Мухбир кўчасидаги 10-уйда яшовчи қўшнилар «102» рақамига қўнғироқ қилиб, Абдулаҳат Қаҳҳоровнинг уйида шовқин овози эшитилаётгани тўғрисида хабар берган. Шу бўйича тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борган.
Ходимлар хонадонга киришганида балкон қисмида профессор танасининг турли қисмида кесилган тан жароҳатлари билан вафот этгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан 19 июл куни Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Содир этилган жиноят сабаблари аниқланмоқда.
- Социология фанлари доктори, бунгача ИИВ академияси профессори лавозимида ишлаган Абдулахат Қаҳҳоров «Шарқий Туркистоннинг қадимги ипак йўли сирлари» (2017) китоби муаллифи ҳисобланади. У турк ва уйғур тарихининг кам ўрганилган масалалари билан шуғулланган. Китоб изоҳида айтилишича, Қаҳҳоров сўнгги юз йил ичида 1814−1914 йилларда Европа ва Россия саёҳатчиларининг изланиш йўлидан борган Марказий Осиёдан биринчи олим бўлган.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади
15:56 / 15.04.2025