Ўзбекистон | 12:29 / 24.07.2024
2451
2 дақиқада ўқилади

Кувайт Ўзбекистон билан тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

Кувайт компанияси Бухоро вилоятида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг Energy Solutions компанияси делегацияси Бухоро вилоятига бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Кувайт компанияси делегацияси Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов томонидан қабул қилинди ва Energy Solutions компанияси раҳбари Ияд Солиҳ билан видео-конференц-алоқа шаклида онлайн музокаралар ташкил этилди.

Музокаралар чоғида Бухоро вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган қулай сармоявий муҳит ҳақида батафсил маълумотлар Кувайт томонига етказилди. Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, асосий драйвер соҳалари бўлган туризм, нефт-газ, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, қулай географик жойлашуви алоҳида таъкидланди. Тиббиёт ва фармацевтика йўналишидаги истиқболли лойиҳаларга эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Кувайт вакиллари тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича таълим марказини ташкил этиш ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифларини илгари сурди.

Учрашув якунида, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди ва уларга хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Мавзуга оид