Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қосим-Жўмарт Тўқаев Карим Масимовни афв этишни рад этди
Қозоғистон президенти давлатда хиёнатда айбланиб, суд томонидан 18 йилга озодликдан маҳрум этилган мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Карим Масимовни афв этиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантирмади.
Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизматига асосланиб, Informburo.kz хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тўқаев шу йилнинг июн ойида худди шу тарзда афв этишни рад этган махсус комиссиянинг қарорини маъқуллаган.
«Масимовга нисбатан афв этишни қўллаш имкониятини ўрганиб кўрган комиссия давлат раҳбарига тегишли таклифни киритган ва у таклифни маъқуллаган», — дея тушунтириш берган Тўқаевнинг матбуот хизмати.
Карим Масимов 2022 йилнинг январида, президент уни январ воқеалари фонида намойишчиларнинг кучишлатар тизимлар билан тўқнашуви юз берганидан сўнг ишдан олганидан икки кун ўтиб ҳибсга олинган.
Ўша йилнинг мартида собиқ мулозимга оид суриштирувлар чоғида “коррупцияга оид кўплаб хатти-ҳаракатлар” аниқлангани маълум қилинган. 2023 йилнинг апрелида Остона шаҳар суди Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни эгаллашга уриниш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби моддалар билан айбли деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Шу йилнинг мартида Қозоғистон махсус хизматининг собиқ раҳбари мамлакат президентидан ўзини афв этишни сўраган. Бироқ, июн ойида махсус комиссия Масимовнинг илтимосномасини рад этган.
Мавзуга оид
18:56 / 29.04.2025
Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбарининг қасри ижтимоий эҳтиёжлар учун мусодара қилинди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025