Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда суд ижрочиларига ўқотар қуролдан фойдаланишга рухсат берилди
РФ Давлат думаси мажбурий ижро органларининг барча ходимларини айрим ҳолатларда жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ҳужжат Давлат думасига апрел ойида киритилган, ўзгартиришлар “РФдаги мажбурий ижро органлари тўғрисида”ги қонунни тўлдиради.
Суд ижрочиси судялар, суд жараёни иштирокчилари, гувоҳлар, фуқаролар, шунингдек мажбурий ижро органлари ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига нисбатан хавф туғдирадиган куч ва зўравонлик ишлатилган ҳолатга дуч келса ўзи ва ўзгаларни ҳимоялаш учун ўқотар қуролдан фойдаланиши мумкин бўлади. Қуролдан шунингдек ҳибсдан қочишга уринишнинг олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг қуролларини эгаллашга уриниш ёки судга, суд бинолари ва мажбурий ижро органлари биноларига гуруҳ бўлиб ёки қуролланган ҳужум уюштирилганда фойдаланилади. Бундан ташқари, суд ижрочилари агар ушлашнинг бошқа усули бўлмаса оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахсни ушлаш учун қуролдан фойдаланиши мумкин.
Суд ижрочилари федерал хизмати куч, қурол ва махсус воситалар ишлатилишидан аввал фуқароларни огоҳлантиришлари лозим бўлади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025