Ўзбекистон | 23:29 / 25.07.2024
19709
1 дақиқада ўқилади

Фарғона туманидаги кучли сел оқими кўчаларни қум-шағалга тўлдирди

25 июл куни кучли ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида Фарғона вилояти, Фарғона тумани қишлоқларида сел оқими юз берди.

Ўзгидромет хабарига кўра, табиий офат оқибатида жабрланганлар бўлмади, бироқ, баъзи уй-ҳовлилар ва кўчалар қум-шағалга тўлди.

Жумладан, Фарғона тумани, Шоҳимардон маҳалласи ҳудудида жойлашган Қуркул сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 м3/с сел оқими вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган.

Фарғона тумани, Шоҳимардон қишлоғи тоғ-адирликларидан соат 15:30 да кучли жала ва дўл ёғиши оқибатида 4-5 м3/с сел оқими вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти ҳовлиси ҳамда 4 та аҳоли ҳовли жойларини қум-шағал билан тўлдирган.

Фарғона тумани, Ёрдон маҳалласи ҳудудида жойлашган Букан сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 м3/с сел оқими вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган.

Таъкидланишича, ҳозир ФВВ ходимлари томонидан ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилмоқда, аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

Мавзуга оид