Иқтисодиёт | 15:42 / 25.07.2024
3177
1 дақиқада ўқилади

Полша Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

Полша фармацевтика саноати уюшмаси президенти бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Фото: Getty images

Полша фармацевтика саноати уюшмаси президенти Кшиштоф Копец бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Делегация таркибига Polpharma Group ва Adamed каби Польшанинг энг етакчи фармацевтика компаниялари вакиллари киритилган.

Полша томони сафар давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади ва Tashkent Pharma Park кластери фаолияти билан танишади. 

Мамлакатнинг Варшавадаги элчихонаси маълумотига кўра, ташрифдан мақсад Ўзбекистонда Polpharma Group ва Adamed каби етакчи компаниялар билан биргаликда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

Мавзуга оид