Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ов қилишга фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида рухсат берилади
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди.
«Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан овчилик хўжалигини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:
- ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади;
- овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:
1 босқичда – 10 йил муддатга;
- инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:
2-босқичда – 10 йил муддатга;
3-босқичда – 29 йил муддатга.
Бунда, 2 йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил қилинмаса, ижара шартномаси бекор қилинади.
электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади.
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
10:56 / 03.11.2024