Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябр кунига белгиланди
Сайлов кампанияси бугундан бошланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар қилди.
Сайлов компанияси 2024 йил 26 июлидан бошланиши маълум қилинди, шунингдек, календар режа тасдиқланди.
Маълумот учун, Қонунчилик палатаси сайловлари илк марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилади.
Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланади.
Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас, депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади.
Аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар 5 нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим.
Мавзуга оид
15:52
Илк бор барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди
10:00 / 18.09.2024
Тадқиқот: Дунёда сайловлардаги демократия даражаси пасаймоқда
11:20 / 09.09.2024
Россиядаги сайловлар: кузатувчилар оммавий қонунбузарликларни қайд этди
16:19 / 08.09.2024