Ўзбекистон | 19:00 / 27.07.2024
43356
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда янгиланган Kia К5 бизнес-седанининг сотувлари бошланди

2024 йилнинг 26 июл санасида Ўзбекистонда янгиланган Kia К5 бизнес-седанининг сотувлари бошланди.

Фото: Kia

•  Янгиланган Kia К5 саккиз комплектацияда, 379 900 000 сўмдан 539 900 000 сўмгача бўлган нархларда тақдим этилди.

•  Янгиланган Kia К5 ўлчамлари жиҳатидан катталашди, энди у ўз сегментида энг улкан узунлик ва ғилдирак базасига эга бўлиб, бу унинг салонини максимал даражада кенгроқ ва шинамга айлантириш имконини берди.

•  Автомобилга янги, янада қувватли 1,5Т (170 от кучи) ва 2,0Т (240 от кучи) двигателлар ўрнатилган.

•  Kia К5 энг замонавий жиҳозлар, бир қатор жозибали янги қулайлик опцияларига эга бўлди, безак материалларининг сифати яхшиланди.

2024 йил 26 июл куни Тошкентда Kia компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи Ўзбекистон бозорида янгиланган Kia К5 бизнес-седанининг сотувлари бошланганини маълум қилади.

Kia К5 – бренднинг глобал бестселлерларидан бири бўлиб, кўплаб бозорларда у ўзининг бизнес-седанлар сегментида етакчи ҳисобланади. Ўз вақтида К5'нинг аввалги модели Optima’дан бошлаб, Kia’нинг ёрқин жозибали дизайнга эга бўлган бренд сифатидаги қайтадан яралиши бошланган эди. Замонавий К5 юқори ҳимоя даражаси ва завқ бахш этувчи динамикани таъминловчи сезиларли конструктив такомиллаштиришларга эга бўлган учинчи авлодга мансуб N3 платформаси негизида яратилган. N3 платформаси Kia учун рул бошқарувини, шасси элементларини, трансмиссияни ва кабина полини жойлашувини белгилайдиган, салонни янада кенгроқ қилиш, автомобилнинг аэродинамик хусусиятларини, унинг аниқ бошқарилишини, барқарорлигини ва хавфсизлигини яхшилаш имконини берадиган янги стандартга айланди.

Бундай ажойиб сифатлар тўплами мутахассислар ва харидорлар томонидан бир неча бор қайд этилди. Kia К5 дизайни ва хавфсизлиги учун кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, мутахассислар ва оддий автомобилчиларнинг овоз беришлари натижаларига кўра эътирофларга эга бўлган. Хусусан, К5 икки маротаба GOOD DESIGN халқаро мукофотига сазовор бўлган, уч йил кетма-кет Россиянинг «Йил автомобили» миллий мукофотининг «Бизнес-класс» тоифасида ғолибликка эришган.

Янгиланган Kia К5 янада замонавий, қулай ва спортча руҳга эга бўлди. Кузовининг ўлчамлари сезиларли даражада катталашди: энди автомобилнинг узунлиги 4960 мм (+55 мм) га, ғилдирак базаси эса 2885 мм (+35 мм)га тенг бўлиб, бу К5'ни ўзининг бизнес-седанлар сегментида энг кенг ва қулай автомобилга айлантирди. «Fastback» услубидаги спортча қиёфаси туфайли, томнинг эгик чизиғининг пастга туширилган кабина полининг уйғунлиги бош ва елкалар учун етарлича бўш жой мавжудлигини таъминлайди. Янги, янада спортча тус олган олд бампернинг замонавий дизайни туфайли олд қисми янада жозибадор кўринишга эга бўлди. Орқа бампер ҳам энди янада спортча кўринишга эга бўлди, унда қўшимча аэродинамик элементлар, шунингдек, кузовнинг чеккаларига жойлаштирилган жуфт чиқинди газ қувурларни бирлаштирувчи хромланган декоратив чизиқ пайдо бўлди. Илк бор ушбу янгиланган Kia К5 модели учун 19 дюймли ғилдирак дисклари таклиф этилади.

Kia Smartstream’нинг замонавий юқори самарадор линиясига тегишли бўлган янги двигателлар сезиларли даражада кучлироқ бўлдилар. Улар Dual CVVT кириш ва чиқиш клапанларининг фазаси ва кўтарилиш баландлигини доимий тартибга солиш тизими, тўғридан-тўғри ёқилғи қуйиш тизими ва турбопуркалиш билан жиҳозланган. 1,5Т двигатели (ишчи ҳажми 1497 куб. см) 170 от кучига эга, унинг максимал айлантирув моменти эса 1500-4000 айл/дақ. диапазонида 253 Н/м ни ташкил қилади. Бундай двигател иккита туташмали, етти поғонали роботлаштирилган трансмиссия 7-DCT билан бирлаштирилган. 2,0Т двигатели (1975 куб. см) 240 от кучига эга бўлиб, унинг максимал айлантирув моменти эса 1500-4000 айл/дақ. диапазонида 353 Н/м ни ташкил қилади. 2,0Т двигатели саккиз поғонали автоматик гидромеханик трансмиссия билан жуфтликда ишлайди.

Салон ҳам қатор таъсирли янгиланишларга эга бўлди. 12,3 дюймли дисплей асосидаги қурилмалар панели худди шу ўлчамдаги марказий дисплей билан интеграциялаштирилган, кондиционерлаш ва шамоллатиш тизимини бошқаруви алоҳида сенсорли панелга ўтказилган. Трансмиссиянинг бошқуви – электрон (Shift-by-Wire) бўлиб, марказий консолдаги айланадиган думалоқ калит ёрдамида амалга оширилади.

Янгиланган К5 учун мавжуд бўлган премиум опциялар қаторига олд ўриндиқлар вентиляцияси, JBL Premium Audio аудиотизими, панорамали том (ёки томдаги панорамали люк), юқори технологик хавфсизлик ва ҳайдовчига ёрдам тизимлари тўплами киради.

Янгиланган Kia  К5 моделига, бошқа Kia моделларига бўлгани каби, узоқ муддатли – 5 йил ёки 150 000 км юриш масофасига кафолат амал қилади.

Янгиланган Kia К5 ҳақидаги батафсил маълумотларни бренднинг расмий дилерлик марказларидан олишингиз мумкин.                              

Телефон рақами: (+998) 55−500−83−33

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Мавзуга оид