Ўзбекистон | 17:49 / 30.07.2024
5554
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун квота қандай ҳисобланди?

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун 9745 та қўшимча квота тасдиқланди.

Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун республика бўйича жами 9745 та қўшимча квота ажратилди. Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги маълум қилди. Унга кўра, квота таълим шакллари кесимида қуйидагича тақсимланади:

• кундузги — 6 400 та (давлат гранти - 1 742 та, тўлов-контракт - 4 658);

• сиртқи — 2 606 та (тўлов-контракт);

• кечки — 458 та (тўлов-контракт);

• масофавий — 281 та (тўлов-контракт).

Бу квота ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларнинг фақат биринчи йўналишига амал қилади. Шуни ҳам инобатга олиш керак, имтиёзли квота йўналишлар кесимида эмас, ОТМ кесимида ҳисобланади. Тавсиянома абитуриентга қўшимча балл бермайди. Имтиёздан фойдаланишда абитуриент грант учун камида 68 балл, контракт учун камида 56,7 балл тўплаган бўлиши керак. Ундан камроқ балл олганларга бу имтиёз қўлланмайди.

Тавсияномали абитуриент ўзига ўхшаган тавсияномалилар билан саралашда иштирок этади. Агар саралашдан ўтолмаса, ўзи тўплаган балли бўйича умумий тартибда барча билан беллашади. Балли етса, грант ёки контрактда ўқиши мумкин.

Мавзуга оид