«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
2023 йил 8 октябрдан бери чегара чизиғида Исроил армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги тўқнашувларда 386 нафар «Ҳизбуллоҳ» аъзоси ва 18 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлди.
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати чегара чизиғи бўйлаб Исроил армиясининг 3 та ҳарбий базасига ҳужум уюштирганини эълон қилди.
«Ҳизбуллоҳ» ўзининг расмий Telegram аккаунтида Исроил армиясига ҳужум ҳақида баёнот берди.
Баёнотда «Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг чегарадаги Раҳиб, Маликия ва Бағдодия ҳарбий базаларига бошқариладиган ракеталар, «катюша» ракеталари ва тегишли қуроллар ёрдамида ҳужум қилгани қайд этилди.
2023 йил 8 октябрдан бери Исроил армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги чегарада содир бўлган тўқнашувларда 386 «Ҳизбуллоҳ» аъзоси ва 18 Исроил аскари ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
14:50
«Биз урушнинг янги босқичидамиз». Ливанда Исроил зарбалари қурбонлари сони 500 га яқинлашди
07:51
Исроил бутун мамлакат бўйлаб махсус режим жорий қилмоқда
23:07 / 23.09.2024
АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучларни юборади
21:44 / 23.09.2024