Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда тартибсизликлар: 39 полициячи жароҳат олди
Ливерпул яқинидаги Саутпорт шаҳрида душанба куни болалар рақс клубида қилинган ҳужумда уч қиз ҳалок бўлиб, яна бир неча бола жароҳатланиши ортидан тартибсизликлар бошланди.
Британиянинг Саутпорт шаҳрида ўнг экстремистлар келтириб чиқарган тартибсизликлар вақтида 39 нафар полициячи жароҳат олди. Улардан 27 нафари шифохонада, деб хабар берди минтақавий тез ёрдам хизмати 31 июл, чоршанбага ўтар кечаси. Полиция маълумотларига кўра, зобитларнинг суяклари синган, мияси чайқалган ва бошқа жароҳатлар олган. Норозилик муносабати билан полиция бир кун давомида гумондорларни қидириш ва ҳибсга олиш учун кенгайтирилган ваколатларга эга бўлди.
Тартибсизликлар болалар рақс студиясига пичоқ билан ҳужум уюштирилгани ва уч қиз ҳалок бўлганидан кейинги кун бошланган. Қоидабузарлар маҳаллий масжид ва полиция ходимларига ғиштлар отган, машиналар ва чиқинди қутиларини ёқиб юборган. Полиция маълумотларига кўра, тартибсизликда асосан ўта ўнг исломофоб «Инглиз мудофаа лигаси» гуруҳи аъзолари қатнашмоқда.
«Жамият билан бундай муносабатда бўлиш керак эмас, айниқса душанба кунги воқеалардан ҳануз азоб чекаётган одамларга нисбатан», деди Мерсисайд графлиги полицияси бошлиғи ёрдамчиси Алекс Госс.
Саутпортдаги болалар студиясига пичоқ билан уюштирилган ҳужум
Ҳужум Hart Space Studious биносида, қўшиқчи Тейлор Свифтга бағишланган, 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун йога ва рақс бўйича мастер-класс ўтказилаётганда содир бўлди. Ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етди. Мерсисайд полицияси 30 июл, сешанба куни маълум қилишича, 9 ёшли қизалоқ олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Аввалги кунги ҳужумда ҳалок бўлган қолган икки қиз 6 ва 7 ёшда эди. Яна саккиз нафар бола ва икки ёши катта шахс шифохоналарда қолмоқда. AP хабарига кўра, катталар ва беш нафар боланинг аҳволи оғир.
Қўшни Бэнкс шаҳрида яшовчи 17 ёшли йигит ҳужум қилишда гумонланиб ҳибсга олинган. Полициянинг айтишича, у ёлғиз ҳаракат қилган ва ҳужум терроризм билан боғлиқ эмас. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчи Британияда туғилганини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025