Жаҳон | 10:54 / 31.07.2024
4562
1 дақиқада ўқилади
Исроил армияси ҲАМАС етакчисининг ўлимига изоҳ беришдан бош тортди
«Анадолу»нинг сўровига Исроил армияси матбуот хизмати «бу масала бўйича изоҳ берилмайди», деб жавоб қайтарди.
Исроил армияси Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияга қилинган ҳужумга изоҳ беришдан бош тортди.
«Ҳания Исроилнинг Теҳрондаги ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлайсизми?» - дея «Анадолу» мухбири телефон орқали боғланган Исроил армияси матбуот хизмати вакилига мурожаат қилди.
«Биз бу масала бўйича изоҳ бермаймиз», деб жавоб қайтарди Исроил армияси матбуот хизмати.
ҲАМАС ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг ёзма баёнотларида, Исмоил Ҳания Исроил армиясининг Теҳрондаги меҳмонхонага уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани билдирилди.
Мавзуга оид
14:50
«Биз урушнинг янги босқичидамиз». Ливанда Исроил зарбалари қурбонлари сони 500 га яқинлашди
07:51
Исроил бутун мамлакат бўйлаб махсус режим жорий қилмоқда
23:07 / 23.09.2024
АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучларни юборади
21:44 / 23.09.2024