Украина Курск вилоятидаги нефт базасига зарба берганини маълум қилди
Украина қуролли кучлари Курск вилоятидаги нефт базасига ҳужум қилди, натижада ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Минтақа расмийлари Украина армиясининг тўртта ракетаси уриб туширилганини хабар қилди.
Украина Қуролли кучлари Курск вилоятининг Вози қишлоғидаги нефт омборига ҳужум қилди, деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Бош штаби 30 июл, сешанба куни.
«Бугун тунда Россиянинг Курск вилоятининг Вози қишлоғида душманнинг 43-сонли логистика маркази нефт базасига зарба берилди, разведка маълумотларига кўра, ҳужум натижасида душман объектида ёнғин содир бўлган», деб хабар берди Бош штаб. Украина Қуролли кучлари қўшимча қилишича, зарба Украина Хавфсизлик хизматининг («СБУ») «куч ва воситалари орқали мудофаа кучлари бошқа таркибий қисмлари билан ўзаро ҳамкорликда» амалга оширилган.
Бир кун аввал Бош штаб Курск вилоятидаги нишонларга навбатдаги ҳужум ҳақида хабар берган эди. Украина Қуролли кучлари хабарига кўра, «СБУ» қошидаги «Альфа» махсус операциялар маркази минтақадаги «бир қатор тортиш электр подстанцияларига» зарба берди. «Курск вилоятининг Понировский, Курск ва Солнцевский туманларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда», - дея таъкидлади Украина томони.
Курск вилояти расмийлари: Украинанинг тўртта ракетаси уриб туширилди
Курск вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, минтақа узра тўртта Украина ракетаси уриб туширилган. 30 июлга ўтар кечаси «УҚК ракеталари Октябр ва Курчатов туманлари узра осмонда йўқ қилинди», деб ёзди Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов Telegram’да.
28 июлга ўтар кечаси дронлар ҳужуми натижасида Курск вилоятидаги нефт базасида катта ёнғин содир бўлди. Ёнғин фақат икки кундан сўнг, 30 июл куни эрталаб ўчирилди, деди вилоят раҳбари Смирнов.
Мавзуга оид
08:45
Меркел Украинада урушдан чиқишнинг йўллари ҳақида маълум қилди
20:14 / 24.11.2024
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024