Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг дафн маросими Доҳада бўлиб ўтади
1 август куни Теҳронда Исмоил Ҳания билан видолашув маросими бўлиб ўтади, 2 август куни эса ҲАМАС етакчисининг жасади Қатар пойтахтида дафн этилади.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг дафн маросими Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади.
ҲАМАС ҳаракати баёнотида 1 август куни Теҳронда Исмоил Ҳания билан видолашув маросими бўлиб ўтиши, шундан сўнг ҲАМАС етакчисининг жасади Теҳрондан Доҳага етказилишини таъкидлади.
Баёнотда қайд этилганидек, 2 август куни Қатар пойтахтида аҳоли, Фаластин фракциялари ҳамда араб ва ислом давлатлари вакиллари иштирокида жаноза намози ва дафн маросими бўлиб ўтади.
Теҳронда ҲАМАС етакчисининг ўлдирилиши
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкиён инаугурация маросимида иштирок этиш учун Теҳронга келди.
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) 31 июл куни эрталаб Эрон пойтахтида Исмоил Ҳания қароргоҳига зарба берилгани ҳақида маълумот тарқатди.
Эрон ва ҲАМАС Исроилни қотилликни уюштирганликда айблади. Бироқ Исроил расмийлари воқеага изоҳ беришдан ўзини тийиб турибди.
Исмоил Ҳания 2017 йил 6 май куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланган эди. У бу лавозимда Холид Машал ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
21:41 / 18.02.2025
Ҳамас Ғазо бошқарувини топширишга рози. Бу амалга ошадими?
00:03 / 12.02.2025
Нетаняҳу гаровдаги исроилликлар озод этилиши бўйича Ҳамасга ултиматум қўйди
08:00 / 11.02.2025
Трамп гаровга олинганларни қайтаришдан бош тортгани учун Ҳамасга «жаҳаннам» билан таҳдид қилди
08:12 / 30.01.2025