Метан газ нархи ўзгарди
2024 йил 1 июндан 1 августгача автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланганди. Ушбу муддат тугагани сабабли республиканинг турли ҳудудларда нархлар 3950 сўмдан 4250 сўмгача ошди.
2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарори қабул қилинганди.
Маскур қарор билан 2024 йил 1 июндан 1 августгача автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланганди. Ушбу муддат тугагани сабабли республиканинг турли ҳудудларида метан нархи 3950 сўмдан 4250 сўмгача қимматлашган.
Маълумот учун, ўтган йил сентябрда қабул қилинган ҳукумат қарорида 6 ой давомида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан газ нархи 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги белгиланганди. Ушбу давр тугаши муносабати билан 1 апрелдан бир куб метр учун максимал нарх 3250 сўмдан 3350 сўмгача оширирилиб, имтиёзли давр яна икки ойга узайтирилганди. 1 июндан эса энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланиб, унинг амал қилиш муддати 31 июлгача узайтирилганди.
Мавзуга оид
20:03 / 22.11.2024
Газ қазиб олишнинг қисқариши 2 млрд кубга яқинлашди, нефт ва бензин ишлаб чиқариш ҳам камайиб боряпти
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
10:56 / 20.11.2024
Ўзбекистонда уч йилда 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди
17:22 / 19.11.2024