Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди — ОАВ
Теҳрон фуқаролик авиация самолётларини ўз ҳудудига киришдан тийилиш ҳақида огоҳлантирди.
Эрон дунё фуқаро авиациясини яқин келажакда ўз ҳаво ҳудудига кирмасликка чақирди. Огоҳлантириш сабаблари маълум эмас, бироқ, Эрон расмийларининг Исроилга ҳужум қилиш ҳақидаги таҳдидлари давом этаётган бир пайтда юз берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) ёзди.
Бир кун аввал АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали суҳбат чоғида Теҳрон яқин 24-48 соат ичида Исроилга ҳужум қилиши мумкинлигини айтган эди.
Ушбу суҳбат ҳақида маълумот берган дипломатлардан бири сўзларига кўра, Эроннинг Исроилга ҳужуми апрел ойидаги ҳужумга ўхшаш бўлиши кутилмоқда. Шу вақтда Исроилга қарата юзлаб ракеталар ва дронлар учирилган эди.
Исроил ҳар қандай ҳужумдан ҳимояланишга ва жавоб беришга тайёрлигини билдирди. АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга ёрдам беришини айтди.
WSJ таъкидлаганидек, бундай огоҳлантириш давлат авиацияси органлари томонидан муҳим фавқулодда маълумотларни тақдим этиш учун қўлланади ва ҳеч қандай қўшимча кўрсатмалар ёки асосларсиз фуқаро авиацияси учун парвозлар тақиқланишини англатади.
Ўтган ҳафтада Теҳронда ҲАМАС гуруҳининг сиёсий раҳбари Исмоил Ҳания бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Эрон бу жиноятда Исроилни айблади ва қасос олиш билан таҳдид қила бошлади. Ўз навбатида Исроил ҳодисага изоҳ бермади.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024
Нетаняҳу мудофаа вазирини бўшатди: бу ғалаёнларга сабаб бўлмоқда
14:13 / 08.11.2024