Ўзбекистон | 13:25 / 07.08.2024
21492
2 дақиқада ўқилади

Абитуриент ўтган йилги ўтиш балларини қаердан билиши мумкин?

Абитуриентларга йўналиш ва олийгоҳ танлашдан олдин охирги 3 йилдаги ўтиш балларни ўрганиб чиқиш тавсия этилади. Балларни my.uzbmb.uz сайтининг “Давлат ОТМлари” бўлимига кириб, билиб олиш мумкин.

Билимларни баҳолаш агентлиги йўналиш ва олий таълим муассасалари танлаётган абитуриентлар учун эслатма эълон қилди. Унга кўра, абитуриентлар my.uzbmb.uz сайтининг “Давлат ОТМлари” бўлимидан ОТМлар тўғрисида маълумот олиши, сўнгги 3 йилдаги ўтиш баллари билан танишиши мумкин. Бунда олий таълим муассасасининг тегишли таълим йўналиши танланганда қуйидаги маълумотлар чиқади:

  • 2023/2024 ўқув йилидаги қабул квоталари сони (давлат гранти ва тўлов-контракт алоҳида);
  • 2023/2024 ўқув йилидаги фанлар мажмуаси (биринчи ва иккинчи мутахассислик фанлари);
  • сўнгги 3 йиллик ўтиш баллари (давлат гранти ва тўлов-контракт алоҳида).

Шунингдек, сайтда таълим йўналишларини таълим тили ва таълим шакли бўйича саралаш имконияти ҳам мавжуд.

Қисқа тушунтириш: хўш, абитириентга ўтиш баллини билиш нима учун керак? Янги тартибга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун абитуриентлар олдин тест ечиб, баллини билгач кейин олийгоҳ, йўналиш кабиларни танлашлари мумкин. Баллини олдиндан билиши – абитуриентга ўзи ўқимоқчи бўлган ОТМга кира олишини яхшироқ прогноз қилиш имконини беради. 

Мавзуга оид