Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг «Олтин Қирон» ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон президенти Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ташриф дастури доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикасининг «Олтин Қирон» («Олтин бургут») ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тантанали равишда топширди.
Давлат раҳбари кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдириб, бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларини янги тарихий босқич - стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш сари муштарак интилишларнинг эътирофи эканини таъкидлади.
«Олтин Қирон» олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025