Эронда бир кунда 29 киши қатл этилди — ОАВ
Бундай миқёсдаги оммавий қатл Эронда сўнгги йилларда мисли кўрилмаган ҳодиса экани таъкидланмоқда.
Эронда бир кун ичида камида 29 киши қатл этилди, дея хабар берди BBC инсон ҳуқуқлари ташкилотларига таяниб.
Қайд қилинишича, Норвегиянинг Iran Human Rights (IHR) ташкилоти 26 маҳкум Карождаги Гўзалхазор қамоқхонасида ва яна уч нафари Карож шаҳри қамоқхонасида осилгани ҳақида маълумот берган.
Қатл этилганлар орасида қотиллик, гиёҳвандлик ва зўрлашда айбланган Афғонистоннинг икки нафар фуқароси ҳам борлиги таъкидланмоқда.
IHR ташкилотининг таъкидлашича, бундай миқёсдаги оммавий қатл Эронда сўнгги йилларда мисли кўрилмаган ҳодисадир. Сўнгги бор бундай ижро 2009 йилга тўғри келади.
БМТ маълумотларига кўра, 2024 йилда Эронда камида 345 та ўлим жазоси ижро этилган, улардан 15 таси аёлларга тегишли.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Эронни 2022 йилги норозилик намойишларидан кейин жамоатчиликда қўрқувни уйғотиш учун ўлим жазосидан фойдаланганликда бир неча бор айблаган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Эрон ҳар йили Хитойдан кейин дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ одамни қатл қилади.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024