Июлда инфляцион кутилмалар тарихий минимумгача пасайди
Ўтган ойда тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам инфляцион кутилмалари сўровлар ўтказилиб келинаётган даврдаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Сўровномада қатнашаётганларнинг кетма-кет 4 ойдан бери валюта курси ўзгаришидан хавотирлари камайиб боряпти.
Марказий банк июл ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича йиллик кутилмалари 12 фоизни ташкил қилиб, июн ойига нисбатан 0,8 фоизга пасайган.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- коммунал хизматларнинг қимматлашиши (51 фоиз);
- ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (44 фоиз);
- валюта курси ўзгариши (39 фоиз);
- монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши (28 фоиз);
- транспорт харажатларининг ошиши (26 фоиз).
Июл ойида коммунал хизматлар нархининг ошишини, ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашишини ва валюта курси ўзгаришини инфляцияга таъсир қилувчи асосий омил сифатида қайд этган респондентлар улуши камайган.
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Июл ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 11,2 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,7 фоиз бандга пасайган.
Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- коммунал хизматларнинг қимматлашиши (50 фоиз);
- ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (42 фоиз);
- валюта курсининг ўзгариши (38 фоиз);
- транспорт харажатларининг қимматлашиши (31 фоиз).
- солиқ юкининг юқорилиги (28 фоиз);
Сўровномада қатнашганлар орасида энг юқори инфляцион кутилма IT ва ОАВ (12,7 фоиз) соҳасида ишловчиларда кузатилган. Энг паст кутилмани қишлоқ хўжалиги вакиллари (9,7 фоиз) белгилаган. Тадбиркорлик субъектлари орасида энг пессимистик кутилма умумий овқатланиш тармоғига (12,2 фоиз), энг оптимистик кутилма эса туризм (9,8 фоиз) соҳасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (13,7 фоиз) ва Сурхондарё вилоятида (13,5 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Фарғона (10,2 фоиз) ва Тошкент вилоятида (10,7 фоиз) қайд этилган. Ўз навбатида тадбиркорларнинг кутилмалари Тошкент шаҳри (12,6 фоиз) ва Сирдарё вилоятида (12,3 фоиз) баланд, Андижонда (9,7 фоиз) эса энг паст бўлган.
Даромадлари 5 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари республика бўйича ўртача даражадан юқори шаклланган. Ойига 10-15 млн сўм ишлаб топадиган даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари 13,6 фоиз бўлган.
Мавзуга оид
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
11:23 / 01.11.2024