Жамият | 21:00 / 10.08.2024
5694
1 дақиқада ўқилади

Тошкент туманида 4 эгизак туғилди

23 ёшли аёл 3 қиз ва 1 ўғилни дунёга келтирди, улар интенсив даволаш муолажаларини олмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизакли бўлди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, уларнинг 3 нафари қиз, 1 нафари ўғил.

Қайд қилинишича, Республика Перинатал марказида ўтказилган жарроҳлик амалиёти мувафаққиятли чиққан, она ва болалар ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Таъкидланишича, янги туғилган чақалоқлар интенсив даволаш муолажаларини олмоқда.

Мавзуга оид