Трампнинг самолёти носозлик туфайли бошқа аэропортга йўналтирилди
Собиқ президент Бозмен шаҳридаги республикачилар митингига бошқа самолётда боришга мажбур бўлди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг самолёти техник носозлик туфайли Монтана штатининг Бозмен шаҳрига қўна олмади, деб хабар берди CBS News.
Қайд қилинишича, Бозменда республикачилар митингини ўтказиш режалаштирилган эди, бироқ самолёт манзилдан 150 мил узоқликда жойлашган Биллингсга қўнди.
Биллингс аэропорти самолёт муваффақиятли қўнганини маълум қилди. Сўнгра собиқ президент бошқа самолётда Бозменга йўл олди. Носозликнинг табиати ҳақида маълумот ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пенсилвания штати Батлер шаҳрида бўлиб ўтган митингда Трампга суиқасд уюштирилган, оқибатда у ўнг қулоғидан яраланган эди.
Мавзуга оид
20:21
Трамп сайловда ютқазса, яна президентликка номзодини қўймаслигини айтди
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп Ҳарриснинг дебат ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024