Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг кичикроқ банклари Россиядан тўловларни қабул қилишни рад этмоқда
Хитойнинг унчалик катта бўлмаган ҳудудий банклари Россиядан тўловлар қабул қилишни рад этмоқда. Бу ҳақда “Известия” нашри “Первая группа” АЖ бош директори Алексей Порошинга асосланиб хабар бермоқда.
Май-июн ойларидаёқ кредит ташкилотлари Россия бизнеси билан ишлашда давом этган ва “тўловлар эса у ёки бу даражада барқарор ўтиб турган”, бироқ 20 июлдан бошлаб ҳисоб-китоблар амалда тўхтатилган, деган Atvira импортчи компанияси бош директори Екатерина Кизевич.
“Импая Рус” компаниясининг тижорат директори Алексей Разумовскийнинг сўзларига кўра, Россиядан транзакцияларни қабул қилишни Хитойнинг 98 банклари рад этмоқда.
Бу Россияга товар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар вужудга келишига ва нархларнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин, деган Разумовский.
Биринчи навбатда ички бозорга мўлжалланган Хитойнинг ҳудудий банклари бир неча ойлар давомида Россия компаниялари учун “захира аэродроми” бўлиб хизмат қилиб кетаётган эди, деган Anderida Financial Group асосчиси Алексей Тараповский. Энди унинг сўзларига кўра, Россия бизнеси ҳисоб-китобларни учинчи давлатлар орқали ўтказишга мажбур бўлмоқда.
Сўнгги уч ҳафта ичида учинчи давлатлар орқали транзакциялар ўтказаётган тўлов агентларининг талабномалари сони бир неча баробарга ошиб кетган, дея тасдиқлаган Порошин. Унинг маълумотларига кўра, Россия компаниялари Хитойга тўловларни Ҳонгконг банклари орқали жўнатмоқда, лекин Хитойнинг айрим кредит ташкилотлари улар билан ишлашни ҳам рад этмоқда. Шунингдек, маблағларни Хитойдаги Россия банклари филиаллари орқали ўтказиш имконияти ҳам бор, бироқ улар мижозларга юанларни Марказий банк курсида, яна 5 фоизлик устама билан сотишмоқда, дейди Кизевич. Бундан ташқари, кўплаб Хитой компаниялари Россия молия ташкилотлари филиалларидан пул қабул қилмай қўйган, дея қайд этган Разумовский.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025