Германия канцлери ва Эрон президенти Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди
Олаф Шолц минтақавий можаро хавфидан хавотирда эканини билдирди.
Германия канцлери Олаф Шолц Эрон президенти Масъуд Пизишкиён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Германия ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Волфганг Бюхнернинг ёзма баёнотига кўра, канцлер Шолц Яқин Шарқда минтақавий тўқнашув хавфидан хавотирда эканлигини билдирди.
Шолц президент Пизишкиённи ҳарбий тарангликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган барча ишни қилишга чақирди ва Яқин Шарқдаги зўравонлик спиралини зудлик билан тўхтатиш кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда минтақа мамлакатлари ва халқлари учун сон-саноқсиз хавф-хатарлар юзага келади.
Канцлер можарога барҳам бериш учун ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув имкон қадар тезроқ якунланиши ва амалга оширилиши кераклигини таъкидлади. Канцлер бу минтақадаги кескинликни камайтиришга катта ҳисса қўшишини айтди.
Мавзуга оид
10:00 / 22.11.2024
ГСДП яна Олаф Шолц номзодини ГФР канцлери лавозимига таклиф қилади
15:36 / 18.11.2024
Трюдо Шолцнинг Путинга қўнғироқ қилиш қарорини қўллаб-қувватлади
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
10:36 / 16.11.2024