4 июлдан бери Ғазодаги мактабларга 20 дан ортиқ ҳужум уюштирилди
Ўтган 10 ой ичида Ғазодаги мактабларнинг ярмидан кўпи тўғридан тўғри ҳужумга учраган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 4 июлдан буён Исроилнинг Ғазо секторидаги фаластинликларга бошпана берган 21 мактабга уюштирган ҳужумларида 274 киши ҳалок бўлганини билдирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам ишлари агентлиги Исроилнинг Ғазодаги кўчирилган фаластинликлар бошпана топган мактабларга уюштирган ҳужумлари ҳақида баёнот берди.
Бу маълумотларга кўра, сўнгги 10 ой ичида Ғазодаги мактабларнинг ярмидан кўпи бевосита ҳужумга учраган.
4 июлдан бери Ғазода мактабларга 20 дан ортиқ ҳужум уюштирилди, натижада 274 фаластинлик ҳалок бўлди.
Баёнотда Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлиги таъкидланди.
7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари натижасида 39 929 фаластинлик, жумладан 16 314 бола ва 10 980 аёл ҳалок бўлди, 92 240 нафари яраланди.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
15:42 / 28.10.2024
Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
19:45 / 09.10.2024