Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати анча салқинлашади
Салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Бугун ва эртага ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +31...+36 даража, якшанба куни +27...+32 даража атрофида бўлади. Кечалари ҳарорат +17...+22 даражагача пасаяди.
Ўзбекистон бўйича 16-18 август кунларига об-ҳаво прогнози берилди.
Ўзбекистонда сўнгги 2 кун жуда иссиқ бўлди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39...+41 даражагача, жанубда баъзи жойларда +42...+44 даражагача, Термиз ҳудудида +45 даражагача кўтарилди.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, кеча кундузи Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига салқин ҳаво кириб келиши бошланди, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ҳарорати +35...+38 даражадан +30...+33 даражагача пасайди.
Бугун ва дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Бугун ва эртага ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари +31...+36 даража, якшанба куни эса +27...+32 даража атрофида бўлади. Кечалари ҳам анча салқинлашади, ҳарорат +17...+22 даражагача пасаяди.
Шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида, якшанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +33...+36 даража бўлади.
Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси +19...+21 даражагача, кундузи +27...+29 даражагача пасаяди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 10-15 м/с гача кучайиши мумкин.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025