Фан-техника | 09:48 / 16.08.2024
2483
5 дақиқада ўқилади
Реклама

OPPO Reno12 F - сунъий интеллект оламига қадам қўйинг

Фото: OPPO

2024 йил 9 август куни Тошкентда янги ОPPО Renо12 F смартфони тақдимоти бўлиб ўтди. OPPO, етакчи Хитой смартфон ишлаб чиқарувчиси, нафақат замонавий талабларни қондирадиган, балки улардан устун бўлган қурилмани тақдим этиб, ўзининг мукаммалликка бўлган интилишларини яна бир бор намойиш этди, Reno серияси узоқ вақтдан бери ўзининг илғор технологиялари, нафис дизайни ва ақлбовар қилмас бардошли қурилмалари билан фойдаланувчиларнинг қалбини забт этган. Ушбу турдаги ҳар бир янги смартфон муҳим ҳодиса бўлиб, бренднинг юқори сифатга бўлган интилиш фалсафасини тасдиқлайди.

Reno 12 F бу - ОPPO'нинг коллекциясидаги навбатдаги жавоҳир бўлиб, сунъий интеллект технологиясидан ҳар ким фойдалана олиш имкониятини яратишга бўлган интилишни ўзида мужассам этади. Google, Microsoft, МеdiaТek ва Qualcomm каби гигантлар билан ҳамкорликда, ОPPО замонавий стандартлардан илгарилаб кетган ечимларни яратмоқда. 2024 йилнинг февралида ОPPО "Технологиялар инсоният учун, эзгулик дунё учун" мақсадини амалга ошириш йўлида барча маҳсулотларида АI имкониятларини кенгайтириш учун ўзининг Сунъий интеллект марказини ташкил этгани ҳақида эълон қилди.

Хўш, ОPPО Renо12 F бошқа смартфонлардан нимаси билан фарқ қилади ва сунъий интеллект унинг функцияларида қандай рол ўйнайди? АI интеграцияси туфайли, фойдаланувчилар фотосуратлардан кераксиз объектларни осонлик билан олиб ташлашлари мумкин, сунъий интеллект автоматик равишда фонни тиклаб, табиий тасвирни яратади. Қўшимча "АI Студио" функцияси ноёб аватарлар ва анимациялар яратишга имкон беради, бу эса ўз-ўзини ифода этиш учун янги имкониятлар эшигини очади. GenAI функциялар тўплами билан бирга, Reno12 F илғор камера тизимини таклиф этади: 50 MP асосий камера, портретлар учун 2 МP макрокамера ва 112 даража кўриш бурчагига эга 8 МP ултра кенг бурчакли камера. Ушбу тўпламни 32 МP селфи-камера тўлдиради, у турли ёруғлик шароитларига мослашиб, ҳар бир фотосуратни мукаммал қила олади.

Бундан ташқари, АI LinkBoost интеллектуал тизими тармоқнинг мураккаб шароитларга мослашади ва барқарор уланишни таъминлайди. АI LinkBoost маълумотлар узатиш тезлигини оширади ва ҳатто тармоқлар қаттиқ юкланган ёки сигнал заиф бўлганда ҳам видео қўнғироқлар пайтида кечикишларни минималлаштиради. Экстремал шароитларда, тармоқ мавжуд бўлмаган ҳолатларда, ОPPO'нинг BeaconLink технологияси Bluetooth орқали қурилмалар ўртасида 200 метр масофага овозли қўнғироқларни амалга ошириш мумкин, бу эса тўлиқ изоляция қилинган муҳитларда ҳам тармоққа уланишини таъминлайди. 

Замонавий ва услубли ОPPО Renо12 F нафақат дизайни билан диққатни тортади, балки ақл бовар қилмас бардошлилиги билан ҳайратга солади. Экран учун такомиллаштирилган тобланган шиша ва юқори кучланишга эга тузилма ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади, ички компонентлар эса ноёб Sponge Bionic Cushio'нинг амортизация тизими билан ишончли ҳимояланган. Reno12 F IP64 сув ва чангдан ҳимоя қилиш даражасига эга ва SGS Perfomance Мulti-Scene Protection мустақил синовида 5 юлдузли энг юқори баҳога сазовор бўлди.

ОPPО компанияси ҳақида

ОPPО - смарт қурилмалар соҳасида етакчи глобал брендлардан биридир. 2008-йилда "Smiley Face" мобил телефонини ишга туширгандан бери, компания эстетикани ва инновацион технологиялар уйғунлигига интилиб келмоқда. Бугунги кунда ОPPО А ва Рeno сериялари каби кенг ассортиментдаги смарт қурилмаларни таклиф этади, улар илғор дизайни ва функционал имкониятлари билан танилган. Компания 60 дан ортиқ мамлакатларда ваколатхоналарга эга бўлиб, 40 000 дан ортиқ ходимдан иборат жамоаси бутун дунё бўйлаб мижозларнинг ҳаётини яхшилаш учун ҳар куни ишлайди.

Янги ОPPО Renо12 F замонавий тўқ апельсин ва мат қопламали кулранг рангларда мавжуд. Модел 8 ГБ оператив хотира билан жиҳозланган ва 256 ГБ ва 512 ГБ ички хотира вариантларини таклиф этади, бу фойдаланувчиларга кундалик фойдаланишда қулайлик ва ишончлиликни таъминлайди.

Telegram: t.me/uzbekistan_oppo

Instagram: instagram.com/oppouzbekistan

Sayt: oppo.com/uzru

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид