Ўзбекистон | 19:01 / 16.08.2024
4230
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда миллий вақт шкаласи (UTC UZ) жорий этилади

Метрология институти Мувофиқлаштирилган универсал вақтни (UTC) шакллантиришда иштирок этади ва Ўзбекистон миллий вақт шкаласини (UTC UZ) ҳосил қилишга ваколатли этиб белгиланади.

Фото: iStock

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Вақт ва частота хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон миллий вақт шкаласи (UTC UZ) жорий этилади ва ундан Ўзбекистон Республикасининг аниқ вақти сифатида фойдаланилади.

Вақт хизматининг фаолиятини самарали ташкил этишга Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасаси масъул ҳисобланади.

Метрология институти Мувофиқлаштирилган универсал вақтни (UTC) шакллантиришда иштирок этади ва Ўзбекистон миллий вақт шкаласини (UTC UZ) ҳосил қилишга ваколатли этиб белгиланади.

Метрология институти таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Вақт ва частота хизмати, Вақт хизматининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашни назарда тутувчи низом ишлаб чиқиб, тасдиқланади.

Аниқ вақтни Вақт хизматидан олиш ҳамда уни манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотларга узатиш давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш