Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россиядаги 4 та аэродром нишонга олинганини маълум қилди
«Халино», «Саваслейка», «Борисоглебск» ва «Балтимор» ҳарбий аэродромларига зарба берилди, дея хабар тарқатди мамлакат Бош штаби.
Украина армияси Россия ҳудудидаги тўртта ҳарбий аэродромга бирданига зарба берилганини маълум қилди.
«14 августга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари ва Махсус операциялар кучлари бўлинмалари Украина Хавфсизлик хизмати ва Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси билан биргаликда Россиянинг Воронеж, Курск ва Нижний Новгород вилоятларидаги тўртта аэродромга ҳужум қилди», — дейилади Украина Қуролли кучлари бош штабининг Facebook’даги хабарида.
Идоранинг таъкидлашича, «Халино», «Саваслейка», «Борисоглебск» ва «Балтимор» ҳарбий аэродромлари зарбага учраган.
«Бу аэродромларда армия авиацияси, Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолётлари, Су-35 қирувчи самолётлари ва бошқа душман ҳарбий самолётлари жойлашган. Асосий йўқ қилиш объектлари ёнилғи-мойлаш материаллари ва авиация қуроллари эди. Ҳужум натижаларига ойдинлик киритилмоқда», — дея қўшимча қилди идора.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025