Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
Солиқ кодексига юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига СТИР бериш тўғрисида қўшимча киритилмоқда.
Президент "Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Ҳужжатда таъкидланишича, амалиётда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари учун банк ҳисобрақамларини очишда муаммолар мавжуд, чунки бунинг учун СТИР олиш талаб этилади.
Қонун билан Солиқ кодексига юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига СТИР бериш тўғрисида қўшимча киритилмоқда.
Бундан ташқари, "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги қонунга юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини адлия органларида ҳисобга қўйиш имкониятини назарда тутувчи ва ушбу тартибни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилашни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Мавзуга оид
09:19 / 17.04.2024
Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириш таклиф этилди
07:20 / 02.03.2024
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
23:32 / 30.01.2024
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
10:03 / 28.12.2023