Ўзбекистон | 07:40 / 17.08.2024
2357
1 дақиқада ўқилади

Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади

Фото: Google Images

“Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • Ўзбекистон Республикасида миллий криптология соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури.

Республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.

Давлат ва жамият ҳаётидаги реал эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, республикада криптология соҳасида долзарб муаммоларни ўрганишга бағишланган илмий-тадқиқот мавзуларини шакллантириш эксперт гуруҳининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Маълумот учун, криптология — шифрлаш ва шифрни очиш усуллари билан шуғулланадиган фан бўлиб, икки қисмдан иборат: криптография ва криптотаҳлил.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид