Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Ғарбдан узоқ масофаларга зарба берувчи қуролларни сўради
Унинг сўзларига кўра, Россия позицияларини заифлаштиришга ҳалал берадиган тўсиқларни олиб ташлаш муҳим.
Россия армияси ҳужумларининг аксарияти Донецк вилоятида содир бўлмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский ўз мурожаатида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, 24 соат ичида у Олий бош қўмондон Олександр Сирскийнинг бир нечта ҳисоботларини эшитган.
«Бирламчи эътибор доимо фронт йўналишларига қаратилади. Биринчи навбатда, Донецк вилоятига. Россия ҳужумларининг аксарияти ўша ерда содир бўлмоқда… Биз аскарларимизни зарур қурол-яроғ билан таъминлаш, қўшимча кучларни юбориш учун ҳамма нарсани қиламиз», деди Украина раҳбари.
Зеленский Россия позицияларини заифлаштиришга ҳалал берадиган тўсиқларни олиб ташлаши муҳимлигини таъкидлади. У ғарб ҳамкорларига мурожаат қилиб, узоқ масофага зарба берувчи қуролларни етказишни сўради.
«Узоқ масофаларга зарба бериш қобилиятимиз - бу урушнинг энг муҳим, энг стратегик масалаларига жавоб бўлар эди. Шерикларимиз томонидан таъминотнинг сусайишини жанговар бригадаларимиз жасорати билан қоплаяпмиз. Агар узоқ масофаларга зарба бериш қобилиятимиз етарли бўлса, босқинчини олдинга силжиш, вайроналар қолдириш имкониятидан маҳрум қилар эдик», деди Зеленский.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025