Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида янги контейнер ташувлари йўлга қўйилди
Юклар Ҳиндистондан денгиз орқали Эронга, сўнгра темирйўл орқали Ўзбекистонга етказилади.
«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ томонидан Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида янги мултимодал йўналишда контейнер ташувларини муваффақиятли ташкил этилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд қилинишича, юклар Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава-Шева ва Ченнаи портларидан Эроннинг Бандар Аббос портига денгиз орқали етказилади. Шундан сўнг, Бандар Аббос портидан темирйўл орқали Ўзбекистоннинг Сергели станциясига келтирилади.
Таъкидланишича, 20 та 20 футлик контейнердан ташкил топган юк поезди умумий темирйўл узунлиги 2673 км бўлган масофани 20 кунда босиб ўтди. Келгусида ташиш муддатини 15 кунга қисқартириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024